Немис молия вазири ўз жонига қасд қилди

Олам

image

Немис сиёсатчиси, Гессен федераль ерининг молия вазири Томас Шефернинг жасади кеча, 28 март куни Хоххайм-ам-Майн шаҳридаги темир йўл изида топилган. Бу ҳақда “Die Welt” газетаси ёзмоқда.

Тергов излари эркак ўз жонига қасд қилганини кўрсатмоқда. Шефер Гассен ери Бош вазири Фолькер Буфьенинг ўрнига келадиган амалдор сифатида кўрилаётган эди. 

У 2010 йилнинг август ойидан бери ҳудуд молия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Марҳумнинг ёши 54 да бўлган.

"Барчамиз шок ҳолатидамиз ҳамда Томас Томас Шефер тўсатдан ва кутилмаганда вафот этганига ишонмаймиз. Биринчи навбатда, қариндошлари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва ушбу оғир пайтда уларга куч ва қувват тилаймиз", деди Бош вазир Фолькер Буфье.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия

Баҳолаганлар

718

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг