Тошкент нега “Венецияга айланди”? Пойтахт ҳокимлиги тилга кирди
Жамият
−
03 Апрель 2023
20999Кеча, 2 апрель куни тушдан кейин пойтахт Тошкент шаҳрида кузатилган ёғингарчилик сабаб кўча ва метро бекатларини сув босиб кетди. Пойтахт ҳокимлиги ёмғир сувлари нима сабабдан кўчаларга тошиб кетганига изоҳ берди.
Қайд этилишича, кеча 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида 20 миллиметр ёмғир ёғган ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 миллиметрнинг учдан бир қисмини ташкил қилади.
“Тошкентдаги лотокларнинг ўртача диаметри 300 миллиметрга тенг. Улар ёғингарчилик сувларини коллекторлар ва каналларга етказади. Лотоклар бир пайтнинг ўзида бундай катта оқимни қабул қилишга мўлжалланмагани боис, шаҳримиздаги бир неча манзилгоҳларда сув тўпланиши кузатилди”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Келтирилишича, бу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг туман бошқармалари, коммунал соҳа тизимлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг 500 дан ортиқ ходимлари ва 100 дан ортиқ махсус техникалари жалб этилган. Шу куни соат 23:00 гача барча манзиллардаги ҳолатлар бартараф этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь