Назарбоевнинг жияни ўмарган пуллар БААдан Қозоғистонга қайтарилди
Олам
−
01 Июнь 2023
10262Қозоғистон давлат бюджетига 14 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пуллар қайтарилди. Тергов маълумотларига кўра, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиули Бирлашган Араб Амирликларига олиб кетган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Агентликнинг айтишича, тадбиркор Қайрат Сатибалдиули ва бошқа шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов доирасида департамент мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилган мол-мулк, жумладан, жиноий йўл билан қўлга киритилган пул ва бошқа мол-мулкни қайтариш чораларини кўрмоқда.
“Ушбу маблағлар (14 миллион доллар) давлат даромадига қайтарилди ва ижтимоий мақсадларда фойдаланилади”, дейилади агентлик баёнотида.
Маълум қилинишча, Сатибалдиули ва унга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликка тортиш бошланганидан бери давлат 464 миллиард тенгедан (1 миллиард 38 миллион доллар) ортиқ маблағни қайтаришга муваффақ бўлган.
“Булар жумласига маъмурий бинолар, эксклюзив заргарлик буюмлари, ҳашаматли автомобиллар, нақд пуллар, компаниялардаги акциялар ва улушлар, шунингдек, темир йўллар киради”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритишича, улар ноқонуний олиб қўйилган активларни қайтариш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
2022 йил 26 сентябрь куни пойтахт суди Қайрат Сатибалдиулини фирибгарлик йўли билан мулкий зарар етказиш, шунингдек, ўзгалар мулкини ўзлаштиришда айбланиб, олти йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қайрат Сатибалдиулининг жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича 230 миллион доллардан зиёд қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини мамлакатга қайтарган эди.
LiveБарчаси