Назарбоев туғилган қишлоқда жанжал юз берди. Ҳодисада қурол ишлатилган

Олам

image

Қозоғистон жанубида Олма-ота вилоятида оммавий жанжал юз бериб, қурол ишлатилди. Ҳодиса жойига Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмаси юборилган.

Маълумотларга кўра, жанжалда 20-30 ёшлардаги 30 га яқин одам иштирок этган. Улар Шамалғон қишлоғида тўпланган. Воқеада жабрланганлар бўлган.

Ҳокимият вакиллари маълумотни тасдиқлаган. Маълум қилинишича, воқеа жойидан турли калибрли ўқотар қуроллар гильзалари ва ўқ-дорилар, шунингдек, иккита автомобиль топилган.

Маълумот учун, Шамалғон Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг туғилган жойи сифатида машҳур.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Олма-ота

Баҳолаганлар

777

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг