Назарбоев ҳукуматни истеъфога чиқарди

Олам

image

Бугун, 21 февраль куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Оқўрда” Матбуот хизмати хабар берди.

Бош вазир вазифаларини бажариш вақтинча Аскар Маминга юклатилган. Ҳозирги ҳукумат аъзолари янги таркиб тасдиқлангунча вазифаларини бажариши белгиланди.

Назарбоев аввалроқ ҳукумат истеъфога чиқиши кераклигини, улар структуравий ислоҳотлар ўтказа олмаганини айтганди.

Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, ҳукумат Миллий банк билан ҳамкорликда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши учун реал стимул ва воситаларни ярата олмаган. ЯИМнинг ўсиши асосан хомашё ресурслари ҳисобига бўлаётгани, давлат дастурини амалга ошириш бўйича аниқ натижалар йўқ экани қайд этилган.

“Ижобий натижаларга эришилмади”, деган Назарбоев.

Президент янги ҳукумат яшаш даражасини кўтариш, иқтисодиётни рағбатлантириш ва стратегик вазифаларни амалга оширишда “самарали қадамлар”ни ишлаб чиқиши зарурлигини таъкидлаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон истеъфо

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг