Назарбеков Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Маданият-санъат
−
05 Сентябрь 2023
25799Ўзбек халқининг севимли хонандаси Шерали Жўраев вафоти муносабати билан Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамдардлик билдирди.
“У нафақат Ўзбекистонда, балки минтақамиздаги энг забардаст санъаткор сифатида эътироф этилган. Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатига ҳаётини бахшида этган ҳофизнинг фавқулодда ноёб овози, ижро этган қўшиқлари ҳар бир хонадонга, ҳар бир юракка кириб борган, қалбларни забт этган”, деб ёзди Назарбеков санъаткорни хотирлар экан.
Вазир Шерали Жўраевнинг оиласи, яқинларига ҳамдардлик ва таъзия билдирди. Хонанданинг 80 йиллик умри бесамар кетмагани, унинг ижодини шогирдлари давом эттиришини билдирди.
“Ҳофизимизнинг ўзбек тили ва адабиётига, санъатига бўлган меҳри, садоқати ҳар бир ижросида зоҳир эди. Афсус, бу зот, устоз-санъаткор бугун орамизда йўқ. Лекин ҳақиқий санъат фидойисининг порлоқ хотираси қалбларда мангу яшайди”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, санъаткорнинг вафоти муносабати билан Шавкат Мирзиёев ҳам ҳамдардлик билдирди.