Озарбайжон Президенти Туркияга етиб борди. Эрдўғанни муҳим телефон мулоқоти кутяпти

Олам

image

Бугун, 10 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан пойтахт Анқарага етиб борди. Алиевни Чанкая саройида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кутиб олди. 

Ўтган ҳафталарда Туркия Президенти дунёнинг 20 та давлати раҳбарлари билан Украина мавзусини муҳокама қилди. “Анадолу” ахборот агентлигига кўра, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан бўладиган учрашувда ҳам Украина мавзуси устувор бўлади. 

Чанкая саройидаги ишчи тушлик чоғида Эрдўған ва Алиев Россия-Украина урушини тугатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилган. Тарангликни бутун минтақага таъсири юзасидан фикр алмашилган. 

Шунингдек, бугун, 10 март куни Туркия вақти билан 18:30 да Эрдўған АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон орқали Россия-Украина уруши ҳақида мулоқот қилади.

Эртага, 11 март куни эса Президент Эрдўған Анталияда бўлиб ўтадиган Дипломатик форумда иштирок этади, унда дунё кун тартибидаги энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинади. 

Туркия раҳбарининг форум доирасидаги асосий нутқи Украинадаги урушни тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида бўлади. 

Кейинги кунлар кун тартибидан Туркия Президентининг Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан Истанбулда учрашуви ва Анқарада Германия канслери Олаф Шольц билан музокаралари ҳам бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг