Навоийдаги портлашда ўндан ортиқ одам жабрланди. Қурбон ҳам бор
3-саҳифа
−
11 Март
15195Аввалроқ, Навоий вилояти Навоий шаҳри Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятининг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй бергани ҳақида хабар берилганди. Ушбу чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан ва бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилган.
Вазирликка кўра, чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган.
“Ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилаётгани ҳам қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 март куни Қашқадарё вилоятида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган.
LiveБарчаси
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси қайта тайинланди.
15:49
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид қарор лойиҳаси эълон қилинди.
14:35