Навоийдаги лабораторияда портлаш содир бўлди (видео)

Жамият

image

Бугун, 11 март куни Навоий вилоятида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:10 да Навоий шаҳри Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятининг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.

“Шунга кўра, ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Қолаверса, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, Ички ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва прокуратура ходимлари етиб борган.

Шунингдек, вазирлик томонидан қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган. Ҳозирга қадар воқеа оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 март куни Қашқадарё вилоятида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий портлаш лаборатория Навоий азот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг