Навоийдаги газ тақсимлаш станцияси давлатнинг 14,1 млрд сўмини еб юборди

Жамият

image

Навоий вилоятидаги газ тақсимлаш станцияси давлатга 14,1 млрд сўмлик зарар етказди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида Навоий вилоятида ўтказилган назорат тадбири давомида Қизилтепа тумани “Маликобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган Когон магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли “Хўжа-Ҳасан” газ тақсимлаш станцияси саноат коллекторига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 14,1 млрд сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, ушбу саноат коллектори орқали тадбиркорлик субъектларига қарашли 3 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ва 3 та иссиқхона хўжаликларига табиий газ етказиб берилган.

“Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий газ тақсимлаш станцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг