Навоийдаги 2 ойлик чақалоқ ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 28 октябрь куни Навоий вилояти Конимех туманида Matiz автомобили иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида машина салонида бўлган икки ойлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 октябрь куни Конимех туманидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида Навоий—Зарафшон—Учқудуқ йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Matiz автомобилининг шинаси ёрилиб кетган. Натижада автомобиль йўлдан чиқиб кетган.

Автомобиль салонида бўлган ҳайдовчининг икки ойлик фарзанди Зарафшон шаҳар шифохонасига олиб борилган. Бироқ чақалоқ ҳушига келмасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг