Навоийда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчига чора кўрилди
3-саҳифа
−
12 Февраль
5881Навоий вилоятида маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи йўл патруль хизмати ходимига 3 миллион сўм пора таклиф қилди. Бу ҳақда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Навоий шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 русумли транспорт воситасини тўхтатган. Бунга сабаб, автомобилнинг олд ўриндиғида ҳали 12 ёшга тўлмаган бола ўтирган бўлган.
Ҳайдовчи ходимларда шубҳа уйғотган ва алкотестер орқали текширув давомида унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган.
Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилоят бўлими ҳамда департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи ходимга 3 миллион сўмни бераётганида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-модда (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) 1-қисми ва 128-модда (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳайдовчи мазкур баённомалар расмийлаштирилмаслиги учун ЙПХ ходимларига 3 миллион сўм пора таклиф қилган.
Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилоят бўлими ҳамда департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи ходимга 3 миллион сўмни бераётганида қўлга олинган.
Коррупция ҳолати ҳақида тегишли ташкилот масъулларига хабар берган ходимларга ташаккурнома эълон қилиниб, ИИБ томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси