Навоийда йиғиладиган Oshan автомобилларининг нархи қанча бўлади?
Жамият
−
10 Июнь 2020
35111Аввалроқ, Навоий эркин иқтисодий зонасида яқин кунларда “Navoiy – motors” Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилаётгани, унда Хитой давлатининг “Oshan” бренди остидаги автомобилларь ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозирда ушбу корхона қурилиши давом этаётган бўлиб, ишларни йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Автомобиллар йиғиш ҳам шу йилдан йўлга қўйилиши кўзда тутилган, дея хабар бермоқда Навоий вилояти ҳокимлиги корхона раҳбари Шерзод Мўминовнинг сўзларига таяниб.
“Айни пайтда завод қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Йил якунига қадар мазкур ишлар тўлиқ якунланиб, автмобиллар йиғиш ва сотиш ишларини ҳам бошлаб юбориш кўзда тутилган. Автомобиллар нархи тахминан 13 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларигача бўлиши кутилмоқда”, дейди корхона раҳбари Шерзод Мўминов.
Эътибор берилиши керак бўлган бир жиҳат шуки, ўтган сафар “Navoiy – motors” қўшма корхонаси Эрон давлати билан ҳамкорликда қурилаётгани айтилганди. Аммо бу сафар ушбу қўшма корхона Австрия давлати билан ҳамкорликда барпо этилаётгани айтилган.
“Navoiy – motors” Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси шулардан бири саналади. Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа юртимиз автомобилсозлик саноатида янги имкониятлар яратишни ҳамда янги даврни бошлаб беришни мақсад қилган”, дейилади хабарда.
Кейинги сафар ушбу корхона ҳақида ахборот берилганда учинчи давлатни кўрармиканмиз?