Ўзбекистонда Хитойнинг Oshan автомобилларини ишлаб чиқариш бошланади
Жамият
−
14 Май 2020
21816Навоий эркин иқтисодий зонасида яқин кунларда “Navoiy – motors” Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг. Заводда Хитой давлатининг “Oshan” бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни эндиликда Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.
“Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз. Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларининг яратилаётгани айни муддао бўлмоқда”, дейди корхона бош технологи Афшин Шакери.
Айни пайтда мазкур корхонанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Карантин талаблари асосида қурувчи ва муҳандислар туну-кун мехнат қилмоқда. Мақсад қурилиш ишларини тезда якунлаш. Ҳозир бу ерда цемент, ўлчов, тупроқ ишлари олиб борилаяпти. Хуллас, яқин кунларда НЭИЗ даги корхоналар сони яна биттага кўпаяди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Италия, Буюк Британия сингари ривожланган ва ривожланаётган давлатлар билан ҳамкорликда 30 га яқин корхоналарда 25 дан ортиқ лойиҳалар фаолияти самарали йўлга қўйилган. Истиқболда эса, ушбу лойиҳаларни 78 тага етказиш режалаштирилган.
LiveБарчаси