Навоийда вояга етмаган ака-ука ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
31 Октябрь 2020
4177Бугун, 30 октябрь куни Навоий вилоятида икки нафар вояга етмаган ака-ука ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Соат 9:00 ларда Навбаҳор тумани, Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука (2004 й.т., коллеж талабалари) уйининг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ёш эр-хотин ис газидан вафот этгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023