Навоийда тиббиёт ходими 1,5 минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
13:57 1945 1 дақиқа
Навоий вилоятининг Нурота туманида фуқарони ҳамширалик лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган тиббиёт ходими 1,5 минг доллар олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Нурота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Ғозғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникаси мудири ўринбосари Ф.Т. фуқаро О.А. ни шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳамшира лавозимига ишга жойлаштириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Т. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқароларни алдаб, уларнинг ишончига кирган ҳамда хорижга ишга жўнатиш эвазига фирибгарлик йўли билан пул олган шахслар қўлга олинган эди.
Live
Барчаси