Навоийда поччаси билан жанжаллашиб қолган ука опасини пичоқлаб ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Навоий вилояти Кармана туманида поччаси билан жанжаллашиб қолган ука уларни ажратишга уринган опасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Кармана туманида яшовчи Уйғун (исм-шарифлар ўзгартирилган) байрамни уйида қариндошлари билан бирга нишонлашга қарор қилган ва икки опасига қўнғироқ қилиб, аввал байрам билан табриклаган сўнг, уларни поччалар билан бирга уйига меҳмондорчиликка чақирган.

Шу куни тушда Уйғун тўнғич поччаси билан ичкиликбозликни бошлаб юборган. Кечки пайт уларнинг даврасига кичик поччаси Давлат Отажонов ҳам келиб қўшилган. Бироздан сўнг катта почча уйига кетган.

Уйғун билан Давлат эса, ичкиликбозликни давом эттирган. Бироқ улар ўзаро гап талашиб қолган ва Уйғун поччасини ҳақоратлаган. Давлат ҳам бунга жавобан ҳар хил ноўрин сўзлар айтган. Жаҳл отига минган Уйғун Давлатнинг кийимини йиртиб ташлаган. Шунда унинг опаси ўртага тушиб, эрини ташқарига чиқариб юборган. Бундан ғазабланган Уйғун опасининг чап томон елка ўмров соҳасига қўлидаги ўткир ошхона пичоғини санчиб олган. Оғир тан жароҳати олган аёл тез тиббий ёрдам автомашинасида зудлик билан шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Суд мажлисида сўроқ қи­линган судланувчи Уйғун Шокиров айбига иқрорлик билдирмаган. Унинг таъкидлашича, “тарвуз сўяётганда пичоқ тўсатдан опасининг танасига кириб кетган”.

Жиноят иши юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинган жабрланувчининг қонуний вакили Давлат Отажонов ва бош­қа гувоҳларнинг кўрсатмалари, шунингдек, Хадича Сулаймонова номидаги суд-тиббий экс­пертиза илмий-амалий маркази Навоий филиали Кармана туман бўлинма­сининг 2020 йил 10 сентябрдаги 51-сонли хулосасига асосланиб, судланувчининг кўрсатмаларини жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида ўйлаб топилган важлар деб топди.

Суд судланувчи Уйғун Шокировни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган ва унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қи­лиш жазосини тайинлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг