Навоийда мудҳиш ЙТҲ. 1 яшар чақалоқ қурбон бўлди
Жамият
−
10 Февраль 2020
10631Навоий вилоятида содир бўлган ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди. Улардан бири 1 яшар гўдак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республакси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
ЙТҲ кеча, 9 февраль куни соат 01:50 да содир бўлган. 24 ёшли Р. Н. Lacetti русумли автомашинасини Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобилъ йўли бўйлаб бошқариб бориб, мазкур йўлнинг 154 километрида белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотади. Шу вақт у қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж. нинг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада Nexia русумли автомашина хайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ч. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.