Навоийда кон ишчиси хизмат автомобили ёниши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
03 Октябрь 2022
11596Ижтимоий тармоқларда Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Ауминзо-Амантай” конида БЕЛАЗ 7513 автосомасвали ёниб кетгани, ҳайдовчи куйиш жароҳати олиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Навоий вилояти прокуратураси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 28 сентябрь куни тахминан соат 17:00 ларда, “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тасарруфида бўлган Марказий кон бошқармасига қарашли, Автомобиль транспорти бошқармасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи 1991 йилда туғилган Й.Ш. МКБнинг “Ауминзо-Амантой” кони ҳудудида ўзиги бириктирилган гараж рақами №631 бўлган “Белаз” русумли автосомасвалда тоғ жинсларини ташиш вақтида, автосамосвалнинг олд чап ғилдирак шинаси ёрилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Оқибатда ёнғин автосомасвал кабинасига ҳам ўтиб, ҳайдовчи Й.Ш. куйиш тан-жароҳати олган ва унга Зарафшон шаҳрида жойлашган Тиббий санитария қисмида тиббий ёрдам кўрсатилган. Сўнгра у Бухоро шаҳрида жойлашган РШТЁИМга олиб келинган. Бироқ, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, Й.Ш. 30 сентябрь куни шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий ва комиссион экспертизалар тайинланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15