Навоийда инфокиоскани ўмариб кетганлар қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида инфокиоска қурилмасини ўғирлаб кетган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йил 5 август кунига ўтар кечаси юзларига ниқоб тақиб олган 25, 23, 21 ёшли йигитлар давлат рақами мавжуд бўлмаган машинада “Тараққиёт” МФЙда ҳойлашган пул жўнатиш қурулмасини ўғирлаб кетган. 

Аниқланишича, қурилма ичида 5 млн 263 минг сўм пул маблағлари бўлган. Олиб борилган қидирув ишлари давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан 3 йигит навбатдаги ўғриликни амалга оширмоқчи бўлган бир пайтда қўлга олинган. 

Ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида университетнинг битирувчи босқич талабалари банкоматдан 177 миллион сўмни ўғирлаётган вақтда қўлга олинганди. Ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий инфокиоска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг