Сирдарёда банкоматдан пул ўғирлаган талабалар қамалди (видео)
3-саҳифа
−
20 Сентябрь
9470Сирдарё вилоятида университетнинг битирувчи босқич талабалари банкоматдан 177 миллион сўмни ўғирлаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, ўғрилик Мирзаобод туманида содир бўлган. Икки нафар талаба йигит ўзаро тил бириктириб, тунги вақтда банкоматдаги пулларни ўғирлашни режа қилган. Улар камерага тушиб қолмаслик учун юзларини футболка билан беркитиб, қўлларига қўлқоп кийиб олган. Талабалар тегишли асбоблар билан қуролланган ҳолда банкоматни бузиб, ичидаги 177 миллион сўм пулларни ўғирлаётган вақтда туман ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида банкоматдан пул ўғирлаган 34 ёшли эркак қўлга олинганди. Тезкор гуруҳ ходимлари банкомат муҳри бузилгани ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда эканини аниқлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь