Навоийда ИИБ ходими калтакланди
Жамият
−
11 Октябрь 2019
5411Навоийда ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, автомобилда унинг оёғини босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Навоий вилояти, Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. (1991 й.т.) бошқарувидаги Matiz русумли автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган вақтида, унинг орқасида фуқаро А.Ў. (1990 й.т.) Matiz русумли автомашинада тўхтаб, Ў.Х, унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказга. Бундан ташқари, Ў.Х.нинг қонуний талабларига бўйсинмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз автомашинасини ҳаракатини давом эттириши натижасида, унинг ўнг оёғини босиб ўтган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10.10.2019 йилда Хатирчи тумани прокуратураси томонидан А.Ў.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь