Навоийда Gentra уриб кетган 11-синф ўқувчиси комага тушиб қолди (видео)
3-саҳифа
−
14 Май 8927 2 дақиқа
Навоий шаҳрида машинасида 11-синф ўқувчини уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетган шахс қўлга олинди. Ҳозирда ўсмир шифохонада кома ҳолатида ётибди. Бу ҳақда вилоят Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 8 май куни тунги соат 12:18 атрофида содир бўлган. Навоий шаҳар “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Садридин Айний ва Абдулла Авлоний кўчалари кесишган чорраҳада 1996 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Gentra русумли транспорт воситаси чорраҳадан чап томонга бурилаётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва унга ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатмасдан ташлаб кетган. Оқибатда 2007 йилда туғилган 11-синф ўқувчиси ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар олган. Йўл-патруль хизмати инспектори Аброр Аҳадов фуқаролик кийимида хизматдан уйга қайтаётган вақтида воқеага гувоҳ бўлган ва жабрланувчини зудлик билан шифохонага олиб кетган. Айни вақтда велосипед бошқарувчиси шифохонанинг жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ҳушсиз ётибди.
Билдирилишича, мазкур йўл-транспорт ҳолати бўйича Навоий шаҳар Ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисмига тушган хабар юзасидан тезкор тергов гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб, кўздан кечириш жараёнларини амалга оширган. Ушбу ЙТҲ илгари 2 марта транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган 1996 йилда туғилган А. нинг эҳтиётсизлиги оқибатида содир этилгани аниқланган. Навоий шаҳар Ички ишлар бошқармаси техника ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида ҳодиса жойидан унга тегишли бўлган автомашина аниқланиб, фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда ва бу ишларда қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган эркакни аввал уриб, кейин босиб кетганди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, Бекобод шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Live
Барчаси