Навоийда бош шифокор ҳамширани ўласи қилиб калтаклагани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
26 Ноябрь
20952Навоий вилоятидаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бош шифокори қўл остида ишловчи 38 ёшли ҳамширани аёвсиз калтаклагани ҳақида QALAMPIR.UZ'гa мурожаат келиб тушди. Ҳолатга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилоят бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, калтаклангани айтилаётган M.Н. исмли аёл марказнинг неврология бўлими навбатчи ҳамшираси лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳолат юзасидан бошқарма масъул ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб, ходимлар орасида суриштирув ишлари амалга оширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказ директори томонидан шу куннинг ўзида Навоий шаҳар прокуратурасига M.Н. томонидан унга туҳмат қилингани ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан шикоят аризаси берилган.
Шу кунга қадар М.Н. меҳнат таътили кам берилгани, меҳнат таътилидан чақириб олинмагани, рағбатлантириш қўлланмагани, беморлардан қон таҳлилларини олиш хизмат вазифасига кирмаслиги, қўшимча иш соатлари учун тўловлар амалга оширилмагани каби ҳолатлар юзасидан суд ва бошқа ваколатли органларга шикоятлар киритиб келган. Бироқ ушбу шикоятларнинг бирортаси ўз тасдиғини топмаган.
Шунингдек, бошқарма ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмасдан ҳамда суд қарори чиқмагунга қадар марказ ходимларига нисбатан хулоса чиқармасликни сўраган.
Бошқарма матбуот котиби Темур Байбиковнинг қўшимча қилишича, воқеа содир бўлган куни аёл марказ бош шифокори хонасига шошилиб кирган ва хона эшигини қулфлаб, стол устига турган қаламдонни пешонасига уриб, ўзига тан жароҳати етказган. Шундан сўнг директор хонадан зудлик билан чиққан ва бошқа ходимларни чақирган, бу пайтда M.Н. ички ишлар органига қўнғироқ қилган. Ҳозирда прокуратура томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Аёлнинг айни пайтда хорижда меҳнат қилаётган турмуш ўртоғи А.Ҳ.нинг сўзларига кўра, M.Н. марказда 5-6 йилдан бери фаолият юритиб келади. Марказ раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи бош шифокор Б.И. эса аёлга анча вақтдан бери ишдан бўшашини талаб қилиб келган. Бунга унинг тўлиқ ставкада ишлаб келаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Аёл эса ушбу ҳолатларга барҳам бериш учун малака ошириш курсларида ҳам ўқиб, буни тасдиқловчи сертификат олиб келса-да, ҳолат яна давом этган. Бош шифокор, шунингдек, M.Н.нинг қилган ҳар бир ишидан хато ва камчилик топиб, ойлигини кесган. Воқеа куни эса бош шифокор ўринбосарининг хонасига ҳамширани чақириб, тортишган ва стол устида турган сувенир билан унинг бошига урган, танасига бир неча бор зарба берган ва тан жароҳати етказган. Оқибатда аёлнинг боши ёрилиб, кўп қон йўқотган ва ҳушидан кетган. Аёл айни вақтда вилоят Неврохирургия бўлимига ётқизилган, унинг боши тикилган, аҳволи оғир, ҳаракатлана олмаяпти.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь