Навоийда бемор боланинг онасини жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган шифокор ушланди

3-саҳифа

image

Навоийда фарзандига касаллик варақасини бериш учун онасини жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган шифокор қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири вазифасида ишлаган К.Р. тиббиёт ходимига нолойиқ хатти-ҳаракаталарни содир этиб, ўз шаҳвоний ҳирсини қондириш мақсадида бўлимда даволаниш учун ётган иккинчи гуруҳ ногирони Г.И.нинг онаси Т.Л.ни фарзандининг даволангани бўйича касаллик варақаси (кўчирма)ни бир ярим ой давомида бермасдан келган, аёлнинг қаршилигига қарамасдан касаллик варақасини бериш учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.

Жорий йилнинг 12 февраль Навоий вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Навоий шаҳар Гулистон-2 МФЙ 2-уйнинг бешинчи қаватидаги рақамсиз хонадонга К.Р. ўзи билан Т.Л.ни олиб кирган вақтида  ушланган.

Жиноят Кодексининг 121-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

3161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг