Навоийда 34,8 млрд сўмлик “кешбэк” талон-торож қилинди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 34,8 миллиард сўм маблағни кешбэк сифатида ноқонуний равишда ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 13 та МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқа шахслар ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Унга кўра, улар 4,5 триллион сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, назорат-касса машиналари орқали савдо амалга оширилганини кўрсатган ҳамда фуқароларга сохта харид чеклари тақдим этган. Ўрганишлар давомида ушбу МЧЖлар томонидан ҳеч қандай реал товар ва молиявий операциялар амалга оширилмагани аниқланган. Шунга қарамай, 105 524 нафар фуқарога “Soliq Mobile” иловаси орқали жами 34,8 млрд сўм кешбэк ҳисобланган. Ушбу маблағлар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (сохта ҳужжатлар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 125 млрд сўмлик сунъий ҚҚС орқали ноқонуний кешбэк олиш схемаси аниқланганди.

Мумтозбегим Абдумўминова


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг