Навоийда 200 млн сўмни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида 200 млн сўмни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси совун маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда, мазкур МЧЖ ва туманда фаолият юритувчи хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, лекин ушбу пул маблағларини ўзига тегишли хусусий корхона ҳисоб рақамига ўтказиш орқали талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракати олиб борилаётганлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида уч юз млн сўмдан ортиқ маблағни танишларининг ҳисоб рақамига ўтказиб берган МИБ ходими қўлга олинганди. У 321 млн 79 минг сўм пул маблағини ўзига таниш бўлган 4 нафар фуқаронинг пластик карталарига ўтказиш орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ҳоким ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг