Навоий вилоятига янги солиқбоши тайинланди

Жамият

image

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Равшанжон Азимович Насимов Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Равшанжон Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, маълумоти олий. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда инспекторликдан бошлаб, кейинчалик раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Солиқ тизимида 24 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Равшанжон Насимов Самарқанд вилоятининг бир қатор солиқ инспекцияларида бошлиқ, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

У жорий йил март ойидан бери Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритаётган эди.

Аввалроқ, Азамат Бозоров Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Азамат Бозоров 1964 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий. Давлат солиқ хизмати органларида турли лавозимларда, жумладан, Навоий вилояти Кармана тумани ҳамда Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциялари бошлиғи, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида 2017 йил октябрь ойидан бери ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий тайинлов Давлат солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг