Навоий вилоятида Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди.

Ғозғон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра:

•    қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги таъминланади;

•    шаҳар ҳудудида геология-қидирув ишлари кўламини кенгайтириш орқали янги конларни аниқлаш ва ўзлаштириш чоралари кўрилади;

•    шаҳарда кўп квартирали уйлар қурилишини ташкил этиш орқали урбанизация даражасини ошириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яхшилаш ишларига эътибор қаратилади.

Қарор билан шунингдек,

•    Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси;

•    Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони тасдиқланди.

Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирликлар ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти Ғозғон шаҳри

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made