Навоий вилоятида аёл туғуруқхонада вафот этди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятидаги Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасида аёл туғуруқдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Хатирчи тумани, “Хонақа” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро С.Х. туғуруқдан сўнг туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Текширув ҳаракатлари эса вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича баёнот бериб, аёл муассасага олиб келинганида аҳволи ўта оғир бўлганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий туғуруқхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made