Навоий вилояти судига янги раис тайинланди

Жамият

image

Навоий вилояти судига янги раис тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.

Абдулла Саъдуллаевич Аллаев судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан кетди.

Шу жумладан:

Ялгашев Ғиёсиддин Тўлқинович судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Илёсжон Ёқубжонович Усмонов судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан Хамидулла Насимович Қудратов Навоий вилоят судининг раиси лавозимидан, Абдуманнон Муродович Шайдоев Навоий вилояти суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси вазифасидан бўшатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий тайинлов судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made