Навоий ССБга янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Зафар Расулов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Навоий вилояти ССБ бошлиғи Фарҳод Гафаров соғлиги тақозоси сабабли ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди.

Зафар Расулов шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

41 ёшли Зафар Расулов 2003 йил Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган. Хусусан, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг