Навоий аэропортида парвозлар сони 2,3 баробарга оширилади
Жамият
−
14:03 731 2 дақиқа
Навоий халқаро аэропортида амалга оширилаётган парвозлар сони 2,3 баробарга оширилади. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 9 февраль куни қабул қилинган “Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, қуйидагилар Навоий халқаро аэропортида лойиҳавий бошқарув тамойилларини жорий этиш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:
2030 йилга бориб:
- аэропортда амалга оширилаётган парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш;
- йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга ҳамда юк ташиш ҳажмини 45 минг тоннага етказиш.
“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқариш тизимидан ажратилган ҳолда унинг фаолиятига лойиҳавий бошқарув тамойиллари жорий этилади.
“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ ижро этувчи органига қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилади:
- ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини оширишга қаратилган қўшимча хизматлар турларини кенгайтириш;
- ҳаво кемаларига авиаёнилғи қуйиш ва хорижий авиаташувчилар томонидан олиб келинган авиаёнилғини сақлаш бўйича жаҳон авиация бозори конъюнктурасига мос тарифларни белгилаш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий халқаро аэропорти “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқарув тизимидан ажратилиб, унга маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ҳамда техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳамда шартномалар тузиш ҳуқуқи берилиши ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси