Навоий ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
20 Февраль 2024 8762 1 дақиқа
Элбек Ғаффоров Навоий вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Навоий вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Маълумот учун, Элбек Ғаффоров 1989 йилда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Халқаро муносабатлар” йўналишини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шерали Холмаҳамадович Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь