Навбатдан ташқари сайлов Қозоғистонга қанчага тушгани маълум бўлди

Олам

image

Қозоғистонда президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш учун 9,4 млрд тенгега (23 млн доллар) яқин маблағ сарфланди. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси котиби Сабила Мустафин халқаро кузатувчилар гуруҳи билан учрашувда маълум қилди.

“Ушбу кампаниянинг умумий бюджети 9,4 млрд тенге. Бу 23 млн доллар атрофида”, деган у.

Бугун, 8 июнь куни Қозоғистонда сукут куни келди: президентликка номзодлар шахсларни ҳар қандай шаклда ташвиқ қилиш тақиқланади. Бу тақиқ сайлов куни ҳам амал қилади.

Қозоғистонда сайловнинг хавфсиз ўтиши учун 21 минг полиция ходими жавобгар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади. Мустақиллик йилларида илк бор сайловларда Нурсултон Назарбоев иштирок этмайди. Президентликка етти нафар номзод даъвогарлик қиляпти. Жумладан, амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тоқеав ҳам.

Маълумот учун, Қозоғистон МСК муддатдан аввал президентлик сайловларини ўтказиш учун давлат бюджетидан 12 миллиард тенге (31,6 млн доллар) ажратишни сўраб расмий мурожаат йўллаганди

Бироқ Қозоғистон ҳукумати зудлик билан ўтказишни режалаштираётган президентлик сайловлари учун 24,8 миллион АҚШ доллари ажратилишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сайлов

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг