Қозоғистон Президентлик сайловлари учун қанча маблағ ажратилишини маълум қилди

Олам 886
image

Қозоғистон ҳукумати зудлик билан ўтказишни режалаштираётган президентлик сайловлари учун 24,8 миллион АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ хабар қилмоқда.

Аввалроқ мамлакатнинг молия вазири Берик Шолпанкуловнинг айтишича Марказий Сайлов Комиссияси сайловларни ўтказиш учун 12 миллиард тенге талаб қилган. Бу тахминан 32 миллион долларга тенг маблағ ҳисобланади. Аммо МСК бу маблағнинг камайтирилиши мумкинлигини истисно қилмади. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 9 апрель куни мамлакатни вақтинча бошқариб турган Қосим-Жомарт Тоқаев тезкор сайловлар ўтказилишини маълум қилган эди. Сайловлар шу йилнинг 9 июнь санасида ўтказилиши белгиланган.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2
Рейтинг: 4.0
Теглар