Қозоғистонда навбатдан ташқари сайлов ўтказилади
Олам
−
09 Апрель 2019
5526Бугун, 9 апрель куни Қозоғистон Республикаси вақтинчалик президенти Қосим-Жомарт Тоқаев телевидение орқал жонли эфирга чиқиб, мурожаат йўллади.
Тоқаевнинг маълум қилишича, жорий йил Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади. Сайлов санаси 9 июнь этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни телевидение орқали халққа мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Сенат спикери Қосим-Жомарт Тоқаев бажариб туради.