Навбат Раҳмонга. Президентлар бир-бирларини табрикладилар
Жамият
−
30 Декабрь 2019
2803Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 декабрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари янги – 2020 йил кириб келаётгани муносабати билан бир-бирларини самимий табрикладилар.
Жорий йил кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқалари янада ривожланган ва мустаҳкамланган давр сифатида икки томонлама муносабатлар тарихида қолиши таъкидланди.
Ҳукуматлар, парламентлар ва ҳудудлар, жумладан, Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми салмоқли даражада ошмоқда, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланмоқда.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йил ноябрь ойида пойтахтимизда ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иккинчи Маслаҳат учрашувининг натижалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
LiveБарчаси