Навальнийни қўллаб акция уюштираётганларни ҳибсга олиш бошланди

Олам

image

Россия федерацияси ҳуқуқ-тартибот идоралари мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган митингда бир неча кишини ҳибсга олди.

Улар орасида Навальнийнинг минтақавий штаби координатори Алексей Ворсин, журналистлар Сергей Плотников ва Данила Куликов, шунингдек Хабаровскдаги “Озодлик” партиясининг бўлими раиси Артем Мозгов ҳам бор.

Навальнийнинг минтақавий штаби координатори Ворсин митинг тартибини такроран бузганликда айбланмоқда. У 48 соатга ҳибсга олинган.

Маълумотларга кўра, Ленин майдонига тахминан, 200-300 киши келган. Полициячилар акция расмийлар билан келишилмаганини таъкидламоқда ва иштирокчиларнинг тарқалишини талаб қилмоқда. Намойишчиларнинг бир қисми маршга чиқиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтиши билан ҳибсга олинди. 

Кейинчалик, Россиянинг Химки шаҳар суди Жазоларни ижро этиш федерал хизмати даъвосига кўра, мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 суткага 15 февралгача қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. 

Шундан сўнг, Москвада намойиш уюштирмоқчи бўлган Навальний тарафдорларини полиция огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг