Навальний биринчи марта “Қутб бўриси”дан кўриниш берди

Олам

image

Бугун, 10 январь куни россиялик мухолифатчи, Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний илк марта “Қутб бўриси” махсус режимли колониясидан туриб, видео ҳавола орқали суд мажлисида қатнашди. Бу ҳақда “Медиазона” хабар берди.

“Жаноби олийлари, кўз ёшларим ёноғимдан оқмоқда – барчангизни кўрганимдан жуда хурсандман. Менга азиз Ковров суди, қадрли айбланувчилар, ҳурматли ҳимоячиларим ва ҳурматли котибим сизни кўрганимдан бағоят шодман”, деган Навальний киноя билан Владимир вилояти Ковров шаҳар суди мажлисида.

Ковров суди сиёсатчининг яқин вақтгача ўзи ушлаб турилган 6-ахлоқ тузатиш колониясига қарши иккита даъвосини кўриб чиқиши керак эди. Учрашув аввалида сиёсатчи унга ҳеч қандай даъво бўйича материаллар берилмаганини айтиб ўтди. У суддан даъволаридан фақат биттасини кўриб чиқишни сўради. Бу Навальний қаламини олган инспекторга “нопок сўзларни айтгани” учун 12 кунга жазо камерасига жўнатилгани ҳақидаги иш эди. Суд сиёсатчининг илтимосини қўллаб-қувватлади.

“Яхши, мен инспекторни иблис ёки қамоқдаги шайтон демаслигим керак эди. Хўш, тан оламан, мен бу ерда ҳаддан ошиб кетдим – ҳеч кимни бундай аташ керак эмас. Аммо вазиятга кўра, шахсни бундай чақирганим учун 12 кунлик жазо камерасига юбориш ноқонуний ҳисобланади”, деб тушунтирди Навальний. 

Бироқ, судья Кирилл Никифоров унинг даъвосини рад этди.

Танаффус пайтида эса мухолифатчи колонияга келган хатлар ҳали унга етиб бормаганини билдирди. 

Маълумот учун, Ямало-Ненец автоном округидаги “Қутб бўриси” колониясига кўчирилишидан олдин, Алексей Навальний Владимир вилоятининг Мелехово қишлоғидаги 6-ахлоқ тузатиш колониясида бўлган. Декабрь ойи бошида унинг шериклари деярли уч ҳафта давомида сиёсатчи билан боғлана олмаган. Мухолифатчининг қаерда экани 25 декабргача, унинг Ямало-Ненец автоном округидаги 3-ахлоқ тузатиш колониясига ўтказилгани ҳақида маълумот пайдо бўлгунига қадар маълум бўлмаган.

9 январь куни Навальний ижтимоий тармоқларда ўзининг Ямал колониясидаги жазо камерасида экани ҳақидаги постини эълон қилди. 

“Путин мени Узоқ Шимолдаги казармага қамаб қўйганидан қаноатланди, энди эса мени жазо камерасида таъқиб қилишни бас қилади, деган фикр нафақат қўрқоқлик, балки соддалик ҳам эди”, деган Навальний.

Унинг ёзишича, карантиндан чиқиши биланоқ, Навальний “форма бўйича ўзини таништиришдан бош тортиш ва тарбиявий ишларга жавоб бермаслик важи билан 7 кун давомида жазо камерасида сақланган.

Россия Федерациясида Навальнийнинг жиноий таъқиб қилиниши

Алексей Навальний 2021 йил февралида Ив Рочер иши бўйича фирибгарликда айбдор деб топилгач, қамоқхона колониясига жўнатилган. Кейин сиёсатчи 2 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум этилди. 2022 йил март ойида Навальний яна фирибгарликда, кейин эса судьяни ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, 9 йилга қаттиқ тартибли колонияга (жиноятлар бирикмаси учун) жўнатилган эди.

2023 йил августида Навальний Москва шаҳар суди томонидан “экстремистик жамият” ташкил этганликда айбланиб, махсус режимли колонияда 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Расмийларга кўра, у асос солган Коррупцияга қарши кураш жамғармаси “экстремистик жамият” сифатида кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг