НАТО Японияда ўз офисини очмоқда
Олам
−
10 Май 2023
3911НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Японияда альянснинг офисини очиш режаси борлигини тасдиқлади. Бу ҳақда у бугун, 10 май куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтди.
“Ҳа, биз Япония билан Токиода НАТО ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. НАТОнинг ҳамкор мамлакатларда бир нечта ваколатхоналари бор. Япония НАТО учун жуда яқин ва муҳим ҳамкор”, дейди Столтенберг.
Шунингдек, альянс Бош котиби хавфсизлик глобал миқёсга айланганини қўшимча қилди.
“Европада содир бўлаётган воқеалар Осиё учун, Осиёда содир бўлаётган воқеалар эса Европа учун муҳим. Пекин Украинадаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда”, дея қўшимча қилган НАТО Бош котиби.
“Nikkei“ газетасининг ёзишича, альянснинг Япониядаги ваколатхонаси турли масалалар бўйича томонларнинг маслаҳатлашувларини ўтказиш учун мўлжалланган. Унда Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия ҳам иштирок этишлари мумкин бўлади.
Маълумот учун, сўнгги пайтларда Япония Шимолий Атлантика альянси билан ҳамкорликни фаол равишда кенгайтирмоқда. 2022 йилда Бош вазир Фумио Кисида НАТО саммитида қатнашган биринчи Япония ҳукумати раҳбари бўлган. Шундан сўнг Япония Ташқи ишлар вазирлиги НАТОга мустақил миссия жўнатиш, уни Брюсселдаги элчихонасидан ажратиш ва шу орқали миссия мақомини оширишга қарор қилган.
LiveБарчаси