НАТО Руминияга дрон қулаши ортидан фавқулодда йиғилиш чақиради

Олам

image

НАТО Руминия сўровига биноан мамлакат ҳудудига дрон келиб тушгани сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Финляндия Президенти Александр Стубб Х ижтимоий тармоғида “Вазият альянс ичида муҳокама қилинмоқда”, деб ёзди, бироқ бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган.

НАТО Бош котиби Марк Рютте ҳам Х платформасида ҳодисани қоралаган.

29 май куни Вилнюсда НАТО Парламент ассамблеясининг баҳорги сессияси бошланди. Шу куни альянс вазирларининг режалаштирилган йиғилиши бўлмаган.

29 майга ўтар кечаси дрон Руминиянинг Галац шаҳридаги бинолардан бирининг томига қулаган ва ёнғин чиққан. Ёнғин кейинчалик ўчирилган. Расмийлар бир неча киши жароҳат олганини маълум қилган, тахминан 70 нафар одам эвакуация қилинган. Руминия прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатган.

Руминия Ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса сабаб Россия элчисини чақиртирган. Руминия Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Раду Мирутсе НАТО Бош котиби Марк Рютте билан телефон орқали мулоқот қилган. У Бухарест Добружа ҳудудида қўшимча хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилаётганини айтган. Бу чоралар Руминия Мудофаа вазирлиги буюртма қилган дронларга қарши тизимлар етказиб берилгунга қадар амал қилиши кераклиги таъкидланган. Аммо қандай хавфсизлик чоралари назарда тутилгани очиқланмаган.

Руминия Ташқи ишлар вазири Оана Цойу эса НАТОнинг 4-моддаси асосида маслаҳатлашувлар бошланиши мумкинлигини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, ушбу модда альянс аъзоларидан бири ўз ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлигига таҳдид мавжуд деб ҳисоблаганда қўлланади ва иттифоқчилар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилишини назарда тутади.

Бу НАТО тарихида 4-модда қўлланаётган ўнинчи ҳолат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Литва Президенти Гитанас Науседа ва Бош вазир Инга Ругинене Хавсизлик хизматининг дрон ҳужумлар ҳақидаги огоҳлантириш сигналидан сўнг ҳукумат аъзолари билан махсус бункерга яширинганди. Ўша куни Эстония ҳам ўз ҳудудига учиб келаётган Россиянинг Украинага йўналтирган дронини уриб туширган. Хавфсизлик хизмати мутахассисларининг айтишича, тревогага сабаб бўлган учоқ Украинанинг Россия томонга йўллаган “изидан чиқиб кетган” дрони бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Руминия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг