НАТО Россияни жиловлай олмаётгани айтилди
Олам
−
05 Июнь 2023
13742АҚШнинг Европадаги армиясининг собиқ қўмондони, истеъфодаги генерал Бен Ходжс НАТО Россияни тўхтатиб туриш учун ҳарбий фаолликка эга эмаслигини айтди. Бу ҳақда собиқ қўмондон “Washington Post” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Руслардан тезроқ бўлиш самарали тўсқинлик қилиш учун муҳим бўлган ягона воситадир. Биз ҳали ҳам буни қила олмаяпмиз. Ҳарбий ҳаракатчанлик ҳамон муаммо бўлиб қолмоқда”, дейди у.
Нашрнинг таҳлилчилар ва юқори мартабали амалдорлар билан суҳбатларга таяниб айтишича, НАТО “бир қарич ҳудудни йўқотмасдан Россияни қайтара олиши”гача ҳали анча вақт бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Австралия армиясининг истеъфодаги генераллари Украинанинг режалаштирган қарши ҳужуми муваффақиятсиз тугаса, Ғарб ёрдами бутунлай тўхтатилиши мумкинлигини маълум қилган эди. Шунингдек, Америка разведка хизматининг маълумотлар сизиб чиқиши оқибатида махфийлиги ошкор этилган ҳисоботида мисли кўрилмаган санкцияларга қарамай, Россия камида яна бир йил урушни давом эттириш учун етарли маблағга эгалиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси