НАТО давлатлари Украинага 70 млрд доллар ажратади

Олам

image

НАТО давлатлари 2026 йил якунига қадар Украинага ҳарбий техника етказиб бериш ва ҳарбийларни тайёрлаш учун 70 миллиард доллар ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.

Анқарадаги саммит якунлари бўйича қабул қилинган декларацияга кўра, 2027 йилда ҳам ҳарбий ёрдам ҳажми камайтирилмайди.

Қайд этилишича, декларация олти банддан иборат. Унга кўра:

  1. НАТО давлатлари альянс низомининг 5-моддасига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган. Унга кўра, альянснинг бир давлатига қилинган ҳужум барча аъзо давлатларга қилинган ҳужум ҳисобланади.
  2. НАТОнинг Европадаги аъзолари ва Канада 2025 йилда мудофаа харажатларини 139 миллиард доллардан ортиққа оширган. Шунингдек, 50 миллиард доллардан зиёд янги ҳарбий харидлар амалга оширилади ва қўшма ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилади.
  3. НАТО давлатлари мудофаа тизимида сунъий интеллект моделларини жорий этади. Декларацияда альянс мудофааси ядровий, анъанавий, ракеталарга қарши, космик ва кибер имкониятларга таяниши қайд этилган.
  4. НАТО Украинага кўрсатиладиган ҳарбий ёрдам адолатли, олдиндан режалаштириладиган ва узоқ муддат давом этадиган бўлиши кераклигини билдирган. Ҳужжатга кўра, бу ёрдамнинг асосий қисмини НАТОнинг Европадаги аъзолари ва Канада таъминлайди.
  5. Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак. НАТО мамлакатлари Эронни “Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлигини тўлиқ ҳурмат қилишга” чақирган.
  6. НАТО давлатлари Туркияга саммитга мезбонлик қилгани учун миннатдорлик билдирган ва навбатдаги учрашувни интиқлик билан кутаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизими учун тутиб қолувчи ракеталарни ишлаб чиқариш лицензиясини бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг