НАТО бош котиби Украинадаги снарядларнинг кунлик сарфини ҳисоблаганини айтди

Олам

image

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинадаги снарядларнинг кунлик сарфини ҳисоблаб чиқди ва бу Ғарб мамлакатларидаги уларни ишлаб чиқариш даражасидан ошиб кетишини айтди. Бу ҳақда у “Guardian” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Столтенбергга кўра, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва бошқа Ғарб давлатлари Украинани узоқ вақт давомида қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва эҳтиёт қисмлар билан қўллаб-қувватлашга тайёр. Унинг таъкидлашича, ҳозирги жанглар шу қадар қизғин кечганки, Украина ҳар куни тўрт мингдан етти мингтагача артиллерия ўқларини ишлатган.

“Айни пайтда ўқ-дориларга сарфланган маблағлар ишлаб чиқаришнинг ҳозирги даражасидан юқори”, деди НАТО Бош котиби.

Унинг эслатишича, шу ҳафта бошида Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари Украинага тахминан олти ойга етадиган бир миллион снаряд етказиб беришга келишиб олган. Столтенберг альянс аъзолари ялпи ички маҳсулотнинг икки фоиздан кўпроғини мудофаа учун сарфлашга тайёр бўлишига умид билдирди.

Шунингдек, НАТО бош котиби Украинадаги можаронинг якунланиши ҳақида гапирган эди. У инқироз музокаралар столида якунланишини тан олганди. Столтенбергнинг фикрича, Россиянинг можарода ғалаба қозониши фожиа бўлади ва бу айниқса, Шимолий Атлантика альянси учун хавфли бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина снаряд Столтенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг