НАТО бизни қўшишга Россиядан қўрқяпти – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бир қатор НАТО давлатлари Россиядан қўрқиб, Украинани иттифоққа қўшишни истамаётганини айтди. Бу ҳақда у “The Wall Street Journal”га берган интервьюсида сўз очди. 

“Мен НАТОнинг баъзи давлатлари Россиядан шунчалик қўрқиб, Украинани альянсга қабул қилмоқчи эмаслигига ишонаман. Агар Вильнюсда бизга қандайдир сигнал бермасалар, Украинанинг бу саммитда қатнашишидан маъно йўқ, деб ҳисоблайман”, деб тушунтирган Украина раҳбари. 

Шунингдек, Зеленский Киевга бундай сигнал келишини билмаслигини айтган.

Таъкидаш жоизки, Зеленский Украина уруш якунланмагунча альянсга қўшилмаслигини тан олган. Шу билан бирга, у Россия билан чегарадош давлатларни Шимолий Атлантика альянси ва Европа Иттифоқига қўшилишга чақирган.

Маълумот учун, 2022 йил сентябрь ойи охирида Зеленский Украина тезлаштирилган асосда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бераётганини эълон қилган. АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан эса бундай тартибни амалга ошириш вақти эмаслигини айтган. Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба эса Украина НАТОнинг Вильнюсдаги саммитининг альянсга қўшилиш таклифидан ташқари бошқа ҳеч қандай қарори билан қаноатланмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни Копенгагендаги “Демократия саммити”да сўзга чиққан НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда альянс аъзоларидан Украина иттифоққа қўшишга рози бўлишини кутишини билдирганди. Шу ҳафта Осло (Норвегия)да бўлиб ўтиши режалаштирилган НАТО Ташқи ишлар вазирлари учрашувида эса Украинага алоҳида мақом берилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made