НАТО аъзолари Германияда космик марказ қуришни режалаштирмоқда

Олам

image

НАТОга аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирликлари раҳбарлари Германияда космик марказ қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Sueddeutsche Zeitung" хабар берди.

Маълумотларга кўра, марказни Рейнланд-Пфальцда жойлашган Рамштайн авиабазасида қуриш режалаштирилган. 

Оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, вазирлар бу борадаги режаларини 22 октябрь куни эълон қилишади. 
 
Таъкидланганидек, марказ "космик фазони кузатиш марказига" айланиши керак. Шунингдек, у мудофаа чораларини кўриш учун қўмондонлик марказига айлантирилиши мумкинлиги аниқланган.
 
Аввалроқ, Германия ҳаво кучлари ва унинг НАТОдаги шериклари Шимолий Рейн-Вестфалиядаги авиабазада
яширин машқлар ўтказаётгани ҳақида маълумот бергандик. 

Мақола муаллифи

Теглар

Германия НАТО

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг