НАТО аъзолари Германияда космик марказ қуришни режалаштирмоқда
World
−
20 October 2020 6822 1 minute
НАТОга аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирликлари раҳбарлари Германияда космик марказ қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Sueddeutsche Zeitung" хабар берди.
Маълумотларга кўра, марказни Рейнланд-Пфальцда жойлашган Рамштайн авиабазасида қуриш режалаштирилган.
Оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, вазирлар бу борадаги режаларини 22 октябрь куни эълон қилишади.
Таъкидланганидек, марказ "космик фазони кузатиш марказига" айланиши керак. Шунингдек, у мудофаа чораларини кўриш учун қўмондонлик марказига айлантирилиши мумкинлиги аниқланган.
Аввалроқ, Германия ҳаво кучлари ва унинг НАТОдаги шериклари Шимолий Рейн-Вестфалиядаги авиабазада
яширин машқлар ўтказаётгани ҳақида маълумот бергандик.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November