Натижадан хафа бўлиб ўтиришга вақтимиз йўқ – Элдор Шомуродов
Спорт
−
11 Октябрь
6849Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 3-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Ёмон ўйнамадик, деб ўйлайман. 2 очко йўқотдик, лекин бу катта йўқотиш деб ўйламайман. Албатта ҳар бир очконинг қадри биз учун муҳим. Бизнинг асосий мақсадимиз ЖЧга чиқиш. Кейинги ўйинда ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Эронга қарши ўйин ҳеч қачон осон бўлмайди. 0:0 ҳисобида ўйнаб жуда ёмон натижа кўрсатдик, деб ўйламайман. Ҳар доимгидек, кучли рақибга қарши муносиб кураш олиб бордик”, дейди футболчи.
Шомуродов Эрон футболчисига кўрсатилган қизил карточкага ҳам тўхталди.
“Биринчи навбатда, ғалаба қозонишимиз учун яхши имкониятимиз бор эди. Лекин айтганимдек, бугунги 1 очко ҳам ёмон натижа эмас. Кейинги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак, ҳозир натижадан хафа бўлиб ўтиришга вақтимиз йўқ”, дейди Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашганди.