“Насаф” икки карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди
Спорт
−
24 Август 2023
5881Бугун, 24 август куни Жиззахда футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги финал баҳсида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпиони бўлган Тошкент клуби ҳамда кубок эгасига айланган Қаршининг “Насаф” жамоаси ўртасида кечган баҳс 2:1 кўринишида қашқадарёликлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида “Пахтакор” футболчиси Пшемислав Банашак Драган Чераннинг моҳирона узатмасини голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни тенглаштириб, “Насаф”нинг ўйиндаги илк голига муаллифлик қилди.
Баҳснинг дастлабки 45 дақиқалиги 1:1 кўринишида якунланди.
Иккинчи бўлим тўлиқ Қарши клуби устунлигида ўтди. Ўйиннинг 65-дақиқасида Марко Станоевич “шерлар” дарвозасини ишғол қилиб, “Насаф”га Суперкубокни келтирган ғалаба голини ўз номига расмийлаштирди.
Шу тариқа, “Насаф” 2:1 ҳисоби билан “Пахтакор”дан устун келди ва ўз тарихидаги иккинчи Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь